Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Ўткир Бегимовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланишича, шаҳарда жиноятчиликка қарши курашиш, барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини жойларда тизимли ташкил этиш, жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилган.
Жумладан, шаҳарда жорий йилнинг дастлабки олти ойида оғир ва ўта оғир жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўйилмаган. Шунингдек, ижтимоий хавфи кам бўлган жиноятлар камайган.
Ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти.
