ИИВ масъул ходимлари Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган 20022-сонли ҳарбий қисмида бўлишди. Бу ерда профилактика инспекторлари учун ташкил этилган икки ҳафталик малака ошириш ўқув курсларининг кун тартиби, дарс жадваллари, ходимларнинг озиқ-овқат таъминоти ҳамда ётоқхоналарида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Улар ходимларнинг фойдаланишлари учун ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратишди. Шунингдек, ИИВ Навоий академик лисейида ҳам бўлишиб, мазкур таълим муассасасидаги шарт-шароитларни кўздан кечиришди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
