Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ Маънавият ва маърифат залида “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби, ёш ижодкор Жамшид Акбаров билан учрашув бўлиб ўтди.

Шоир ўзининг “Ҳазрати инсон” номли китоби ҳақида сўз юритиб, ушбу китобдан ўрин олган Ватан мадҳи, осойишталик посбонларининг машаққатли меҳнати, меҳр-оқибат, инсоний туйғулар акс эттирилган шеъларидан намуналар ўқиб берди.

Учрашувда китоб ўқишнинг аҳамияти, бугун Ички ишлар вазирлиги томонидан соҳа ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган хайрли ишлар ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ижодкор билан учрашув шахсий таркибда унутилмас таассурот қолдирди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.