Оқолтин тумани ИИБ ташаббуси билан коррупсияга қацҳи курашга бағишланган семинар ўтказилди. Ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган семинарда коррупсия билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва уларнинг соҳалар кесимида таҳлиллари, бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида ахборот берилди.
Қайд этилишича, вилоятда жорий йилнинг 11 ойи давомида 280 та коррупсион жиноятлар содир этилган. 317 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу даврда мобайнида мансабдорлик билан боғлиқ тергов қилинган жиноят ишлари вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан давлат, жамоат ва фуқароларга етказилган зарарнинг 84,2 фоизи тергов жараёнида ундирилган.
Шунингдек маърузачилар томонидан коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича қабул қилинаётган ҳуқуқий хужжатлар, коррупсиявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
"Постда" мухбири.
Сирдарё вилояти.
