Миллий гвардия Моддий-техник таъминот марказий базасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи қўшинлар ҳамда таълим муассасалари шахсий таркиби томонидан яратилган инновацион ва рационализаторлик ишланмалари кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада юздан ортиқ конструкторлик ва илмий инновацион дастурий ишланмалар намойиш қилинди. Жумладан, ИИВ Академияси жамоаси томонидан “Смарт Академия – интеграллашган ахборот-таълим платформасини яратиш” номли лойиҳа доирасида бажарилган “ИИВ Академияси ходимлари маълумотномаси” дастурий маҳсулоти тақдим этилди. Мазкур дастурий маҳсулот веб технологиялар туркумидаги дастурий таъминот бўлиб, ходимлар тўғрисида зарурий тезкор маълумот олиш ва етказиш учун хизмат қилади. Айтиш жоизки, ушбу дастурий таъминот кўргазма иштирокчиларида катта таассурот уйғотди.  

Анжуман сўнгида энг яхши ишланмалар муаллифлари ва фаол иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.