Куни кеча ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД биринчи минтақавий ҳудуд 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда касалхона бошлиғи, подполковник Убайдулла Норқулов мамлакатимизда Президентимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолининг муаммоларини бартараф этиш борасида ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади. Шунингдек, 2023-йил давомида ўзи раҳбарлик қилаётган касалхонада амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди, хизматда, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ходимлар касалхона бошлиғи томонидан тақдирланди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.