Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган, қилмишига пушаймон, содир этган жиноятидан ўзига тегишли хулоса чиқарган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган 7 нафар назорат остидаги шахс жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларидан муддатидан олдин шартлии равишда озод қилинди. Шу билан бирга, 4 нафар жазо ўташдан бўйин товлаб, содир этган жиноятидан ўзига тегишли хулоса чиқармай юрган маҳкумлардан 2 нафарини ўталмаган жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига ва яна 2 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумларнинг жазоси оғир турдаги жазога, яъни озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

  Суд мажлисида раислик қилувчи Б.Умаров томонидан озод бўлган маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий амал қилишлари тушунтириб ўтилди.

Т.АШУРОВ,

 маёр.

Бухоро вилояти.