Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Азизбек Икрамов Нишон туманидаги “Жалажин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида бўлди. 

Тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан бирга мактаб синфхоналарига кирган вазир ўринбосари иситиш тизими билан танишди. Мактаб табиий газ билан иситишга мослаштирилгани боис ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ўқув синфларида иссиқликни доимий равишда мўътадил ҳароратда сақлаб туриш тавсияси берилди.

Ташриф жараёнида вазир ўринбосари тумандаги яна бир таълим муассасаси – 10-сонли мактабга ҳам борди. Ўрганишлар давомида синф хоналарини иситиш аҳволи, ўқувчи ва ўқитувчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Мутасаддиларга кўмир захирасини кўпайтириш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати