ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисм 2-баталёнида сержант Баҳромжон Қувватовни пенсияга кузатув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар бу фидойи инсон хизмати давомида ўзининг меҳнацеварлиги ва тиришқоқлиги билан жамоада ҳурмат қозонганлигини, ўз вазифасини ҳамиша сидқидилдан бажарганлигини алоҳида таъкидлашди. Шунинг учун у ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан бир неча бор рағбатлантирилганлиги қайд этилди.

Тантанали маросим якунида Б. Қувватовга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.