Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда пробасия гуруҳи ҳисобидаги 21 нафар маҳкум ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Сайёр суд мажлисида жазони ўташ қоидаларига тўлиқ риоя этган, ўзининг хатти-ҳаракати билан жамиятга наф келтириш йўлига ўтган 7 нафар маҳкум шартли равишда муддатидан олдин жазодан озод этилди.

Шунингдек, жазо ўташдан бўйин товлаган, белгиланган қонуний талабларга риоя этмаган маҳкум М.Б.нинг ўталмай қолган озодликни чеклаш жазоси Ўзбекистон Республикаси Жкнинг 481-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

 Сирдарё вилояти.