Жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани судида фуқаролар Ц.А. ва К.К ларнинг иши кўриб чиқилди. Туман ИИБ Пробация гуруҳи назоратида турган ушбу шахслар тайинланган жазодан қасддан бўйин товлаб келган. Улар жамиятда юриш-туриш қоидаларига бўйсунмай, белгиланган вақтда ҳудуддан чиқмаслик жазо чорасига риоя этмаган. Натижада, суд залида қамоққа олиниб, озодликдан маҳрум қилинди. Улар жазонинг қолган муддатини жазони ижро этиш муассасасида ўтайди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
