Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг навбатдаги мажлисида муқаддам судланиб, шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкум Т.О. нинг иши кўриб чиқилди. Судга жазони ўташдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли, маҳкум Т.О. га белгиланган жазони оғирроқ турдаги жазога алмаштирилиши юзасидан шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан тақдимнома киритилди. Тақдимнома қаноатлантириб, маҳкум Т.О. нинг ўталмай қолган 3 йил 2 ой 3 кун озодликни чеклаш жазоси ҳудди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.  

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

«Постда» мухбири. 

Сирдарё вилояти.