Вилоят ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ҳамда Тадбиркор аёл ассосиясияси масъуллари ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб келган хотин-қизларни соғлом ҳаёт тарзига қайтариш, уларнинг муаммоларини ўрганиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги мавжуд хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, иш фаолиятини бошлашлари учун кредит маблағларини ажратиш борасида мавжуд имкониятлардан фойдаланиш юзасидан семинар тренинг ўтказилди. Семинар давомида уларга ҳуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилди.

 Жумладан, Бухоро шаҳар Олим Хўжаэв номли маҳаллада яшовчи, муқаддам Жкнинг 168-моддаси билан судланиб, 2021 йилнинг февралъ ойида Жиэмдан қайтган Д.З. исмли аёлга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Халқ банки билан ҳамкорликда имтиёзли кредит ажратиш масаласини ҳал қилиш чоралари кўрилди. Шунингдек, Ғиждувон туманида яшовчи, муқаддам Жкнинг 97-моддаси 2-қисми билан судланиб, 2021 йил апрелъ ойида Жиэмдан қайтган М.М. «Аёллар дафтари»га киритилиб, 3 ойлик ўқув курсида касбга ўқитиш учун йўлланма олди.

Вобкент туманида яшовчи, муқаддам Жкнинг 169-моддаси билан судланиб, 3 ой муқаддам Жиэмдан қайтган Р.Н. ни тадбиркорликка ўқитиш мақсадида туманнинг 2-сонли маҳаллий марказий махсус мактабига касбга ўқитиш курсига ҳамда Ғиждувон туманида яшовчи муқаддам Жкнинг 97-моддаси 2-қисми билан судланиб, жорий йилнинг май ойида Жиэмдан қайтган Ҳ.Д. га компъютер курсларига ўқиши учун бепул йўлланма берилди.

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромадга киритиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бундан кейин ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда барча шаҳар ва туманларда давом эттирилади.


Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.