Капитан Э. Муқимов назоратга олинган маҳкумлар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни имкон қадар ишга жойлаштириш чораларини кўрмоқда. Шу мақсадда ўтган йили ҳокимлик кўмагида ўн марта меҳнат ярмаркаси уюштирилишига бош-қош бўлди. Бундан ташқари, жазони очиқда ўтаётган 14 нафар шахс касб-ҳунарга ўқитилди.
Қолаверса, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, қайта жиноят содир этиш оқибатлари тушунтириляпти. Ўтган йили қатъий тузалиш йўлига ўтган 66 нафар маҳкум муддатидан олдин озодликка чиқарилди. Суд томонидан белгиланган тартиб ва чекловларга амал қилмаган 11 нафар шахснинг жазоси оғирроғига алмаштирилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
