Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБ 1-сон ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика катта инспектори, подполковник Алишер Алматов соҳадаги фаолиятини 2003 йилда бошлаган. Ўтган 20 йилдан ошиқ вақт давомида қайси лавозимда ишламасин, зиммасидаги вазифаларга масъулият билан ёндашиши, қонунбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкасбларига ибрат бўлмоқда.
Жумладан, яқинда ўзи масъул бўлган «Қайирма» маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлидан сув насоси, овоз кучайтиргич, чангютгич, электр печи ва сув иситиш қурилмаси ўғирланиши билан боғлиқ жиноятни фош қилди. Натижада, қонунбузарликни содир этган шу маҳаллада яшовчи Б.И. ҳамда «Дуоба» маҳалласида истиқомат қилувчи Ж.М. дан қиймати 6 миллион 700 минг сўмлик электротехника ускуналари ҳужжатлаштириб олиниб, жабрланувчига қайтарилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
