Соҳа фидойиси
Юртимиз тинчлик-осойишталиги йўлида ўзининг фидойи хизматларини аямасдан хизмат қилиб келаётган ҳарбийларимиздан бири, ИИ даражали сержант Йигитали Умаров. У 1989 йилнинг 4 сентябр куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган.
Илк фаолиятини 2012 йилда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимиздаги 7531-ҳарбий қисмда мутахассис-ўқчи лавозимида бошлаган. Устозларининг ёрдами билан касб сирларини мукаммал эгаллади. Ҳозирда ўзининг интилувчанлиги ва ташаббускорлиги билан барчага ўрнак бўлиб келяпти. У Қоровул қўшинларига қарашли 7534-ҳарбий қисм кадрлар бўлинмаси катта техник-масъул ижрочиси лавозимида хизмат қилаётир.
Ўтган давр давомида зиммасидаги вазифаларни бажариш баробарида аскарларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Шу боис жамоанинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган. Йигитали Умаров турмуш ўртоғи Дилшода Бердиёрова билан биргаликда икки нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда.
Касбидан қадр топиб, фидойи хизматлари учун раҳбарият томонидан кўп бора рағбатлантирилган бу тиниб-тинчимас йигит келажакда олий маълумотли офицер бўлиш учун астойдил интилмоқда.
Ўз мухбиримиз.