ИИВ Малака ошириш институти ва «Ўзбекгидроэнерго» Ажнинг қўшма «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курси бўйича» ўқув дастури асосида институтнинг Бектемир тумани ўқув базасида 90 соатлик машғулотлар ўтказилди.

Ўқув курсида ўқотар қуроллар ва махсус воситалардан тўғри фойдалана олиш, қўриқ¬лашга олинган объэктларнинг ишончли қўриқланиши ва хавф¬сиз¬лигини таъминлаш, мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қиладиган, юқори жанговар, ахлоқий-маънавий ва руҳий фазилатларга эга идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлашга қаратилди. Шу сабабли, жанговар, жисмоний, касбий, психологик ва ҳуқуқий тайёргарлик машғулотларига алоҳида эътибор берилди.

Ўқув йиғини давомида тингловчилар ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва уларни қўллашнинг хуқуқий асослари, махсус воситаларнинг турлари, улардан фойдаланиш тартиби, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, касбий ҳамда психологик билимлар бўйича билимларга эга бўлди.

Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

Шерали АНВАРОВ,

ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг 

Матбуот котиби, подполковник.