Бухоро вилояти ички ишлар органларида узоқ йиллар эл-юрт тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилиб, бир нечта шогирдларга устозлик қилган фахрийлар кўпчиликни ташкил этади. “Кексалар ҳафталиги” ойлиги доирасида ҳамда “Тезкор бўлинмаларда пенсияга чиққан ходимларни хотирлаш ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари Эркин Сафаров бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар томонидан ички ишлар органларининг бир қатор ана шундай фахрийлари ҳолидан хабар олинди. Жумладан, вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор-тергов қидирув хизмати ривожи йўлида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳозирда пенсияга чиққан фахрийлар хонадонига борилди. Уларга вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Алиевнинг байрам табриги етказилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
