Буюк давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчи-ёшлари ҳам улуғ аждодимизни хотирлаш мақсадида пойтахтимиздаги “Темурийлар тарихи” давлат музейига келишди.
Мазкур маънавият масканида бўлган келажагимиз эгалари қудратли саркарда томонидан улкан давлат барпо этилиши, илм-фан, маданият, ҳунармандчилик, меъморчилик ва бошқа соҳалар ривожи йўлида қилинган кенг кўламли ишлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.
Ўйлаймизки, бу каби тадбирлар ёшларимизни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
