Жорий йилнинг 28-июл куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида мамлакатимиз Президенти томонидан қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бир қатор вазифа ва топшириқлар берилиб, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар танқид қилинди. Ўз навбатида ана шу топшириқ ва вазифаларни бажариш ҳамда мавжуд нуқсонларни бартараф этиш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар органлари, прокуратура, халқ таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, ёшлар ишлари агентлиги каби идора ва ташкилотлар масъуллари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида содир этилган жиноятлар маҳаллалар кесимида таҳлил этилди. Айрим ҳудудларда юзага келган криминоген вазият бўйича масалага алоқадор мутасаддиларнинг ҳисобот ва изоҳлари тингланди. Шунингдек, қизил тоифадаги маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш, мазкур жараёнда аҳолининг иштирокини жонлантириш, омманинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган режалар белгилаб олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
