Китобга ошно бўлган инсоннинг интеллектуал салоҳияти юқори бўлади. Шунинг учун ҳам ички ишлар органларида фаолият юритаётган ходимлар билим-салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида ўзбек ва жаҳон ёзувчиларининг сара асарлари мутолаасига алоҳида эътибор қаратилади. 

Шу мақсадда Тошкент шаҳар ИИББ ЖЦБ ППХ бригадасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот дастурига мувофиқ “Китобхонлик – миллий саводхонлик асоси” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда ИИББ ЖЦБ ППХ бригадаси ходимлари фаол қатнашиб, ўзлари мутолаа қилган китоблар асосида баҳс-мунозара олиб боришди. 

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.