Жиззах вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни мақсадда вилоятдаги йўл-патрулъ хизмати масканларидан ташқари, яна 4 та кўчма пост юзага келтирилди. Ушбу постларда ички ишлар органларининг жиноят қидирув, йўл-ҳаракати хавфсизлиги, патрулъ-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш каби соҳавий хизматлари ходимлари фаолият олиб боришаяпти.

Мазкур постларда автотранспорт воситаларини текшириш жараёнида бир қанча қонунбузарликлар аниқланмоқда. Чунончи, Жиззах шаҳри ҳудудидаги “Бунёд-95” кўчма постида Жиззах шаҳри “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1992 йилда туғилган Т.Қ. бошқарувидаги “Траcкер” русумли автоулов тўхтатиб текширилганида автоулов юкхонасида тўқмоқ (бита) сақланаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу постда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Гентра” текширилганида автоулов юкхонасидан ПР-73 резина таёғи топилди. Ғаллаорол туманидаги кўчма постда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи М.К.га тегишли “КИА” кўздан кечирилди ва автомашина юкхонасида 6 дона ўткир тиғли жисмлар борлиги аён бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, бир сутка давомида вилоят ҳудудида текширилган автоуловлардан 15 дона пичоқ ёки бошқа турдаги тиғли жисмлар ҳужжатлаштириб олинган. Ҳайдовчиларнинг асосий қисми ушбу тиғли жисмларни нима мақсадда олиб юрганликларини тузук-қуруқ изоҳлаб бера олишмаган.

Худди шундай, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунда фаолият кўрсатувчи кўчма постларда ҳам бир қанча қонунбузарликлар аниқланди. Жиззах шаҳрида яшовчи С.М. бошқарувидаги “Лаcетти” текширилганида автоулов юкхонасида тўқмоқ борлиги маълум бўлди. Шунингдек, ходимлар томонидан фирибгарлик қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб юрган Шароф Рашидов тумани “Хайробод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Х. қўлга олинди. Унга нисбатан жорий йилнинг 5 августида қидирув эълон қилинган эди.

Кўчма постдаги ходимлар жамоат жойларида ўзларини номуносиб тутаётган шахсларга алоҳида эътибор қаратишаяпти. Шахсига аниқлик киритиш мақсадида улар ички ишлар бўлимларига олиб келиниб, профилактик суҳбатлар ташкил этилаяпти. Шу билан бирга, вилоят Оицга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ушбу фуқароларнинг қони экспресс текширувдан ўтказилаётир. 

Эътиборлиси, мазкур жараёнда Жиззах шаҳри Ёшлик маҳалласида яшовчи Н.У., Б.У. Ж.И.нинг қонида ОИЦ инфексияси, шунингдек, Ғаллаорол тумани “Лалмикор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Б.нинг қонида иккиламчи ОИЦ инфексияси борлиги маълум бўлди. Беморларга соҳа мутахассислари томонидан Оицни бошқаларга юқтирмаслик, соғлом турмуш тарзи меъёрларига амал қилиш юзасидан тушунчалар берилди. Бу каби профилактик тадбирлар криминоген вазиятга кўра ҳудудларда ҳам ташкил этилмоқда.

Ғанишер БЎРОНБОЭВ,

Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходими, маёр.