Сир эмаски, бугунги кунда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисларининг келиб чиқишида қайсидир даражада иссиқ об-ҳавонинг таъсири бор. Чунки, бундай об-ҳаво шароити ҳар қандай кишини толиқтириб қўйиши турган гап. Бундай пайтда узоқ йўлга чиққан ҳайдовчилар ва йўловчилардан янда ҳушёрлик талаб қилинади.
Шу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Тўрткўл тумани “Мискин” ЙПХ максанида тунги пайт хизмат олиб бораётган ходимлар ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаб, чарчоқ ҳолатида автомобилъ бошқармаслик бўйича тушунтириш беришмоқда. Шу билан бирга, уларга салқин ичимлик ва кофелар улашишмоқда.
Азамат Пирниязов,
“На посту” мухбири.
Қорақалпоғистон Республикаси.
