Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари иштирокида жамоатчилик билан ишлаш борасида кўникмаларни оширишга доир ўқув семинари ўтказилди. Семинарда вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи, подполковник Ш.Жалолов очиқлик шароитида хизматни қандай олиб бориш, ички ишлар органлари ва жамоатчилик назорати субектларининг ўзаро ҳамкорлиги қандай бўлиши кераклиги, ахборот тарқатиш жараёнида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжудлиги, нопок жамоатчилик вакилларидан қандай ҳимояланиш кераклиги хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
