Капитан Носир Ибрагимов 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 2015 йилда ИИВ Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини тамомлаган. Хизмат фаолиятини Қоровул қўшинлари сафида бошлаб, ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган. Айни пайтда Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси магистратурасининг 1-босқич тингловчиси. ИИВ ҳарбий тузилмаларида психологик ишларни ташкиллаштириш мавзуида магистрлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Республика газета ва журналларида тадқиқот мавзусига доир бир нечта илмий мақолалари чоп этилган.
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг энг намунали ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти етакчиси” танловида фахрли 2-ўринни олган. Хизматда эришган ютуқлари учун ИИВ раҳбарияти томонидан бир неча маротаба рағбатлантирилган.
Адолат ФАЙЗИЕВА,
“Постда” мухбири.
