Капитан Абдусадиқова Ығбал Худайберген қизи 1993 йили Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида туғилган. 2016 йилда ИИВ Академиясини муваффақиятли тамомлаган. Илк хизмат фаолиятини мазкур йили Қўнғирот тумани ИИБ Тергов бўлинмаси терговчиси лавозимида бошлаган ёш ходим ўзининг касб маҳоратини янада ошириб, ҳозирда Қонликўл тумани ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Ы. Абдусадиқова томонидан ўтган йили тазийиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 61 нафар, жорий йилнинг шу кунига қадар эса, 58 нафар хотин-қизларга «Ҳимоя ордери» берилди. Шунингдек, мазкур йилда туман ҳудудида хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширган профилактик ишлар натижасида бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

 Бундан ташқари, Ы. Абдисалиқованинг ўз хизмат вазифасига фидойилик билан ёндошуви сабабли жорий йилда 16 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, 15 нафар руҳий хасталиги боис рўйхатда турган хотин-қизлар Республика психоневрологик диспансерига даъволаниш учун ётқизилди. Шу билан бирга, у ҳудуддаги кам таъминланган 3 нафар аёлга, уларнинг фуқаролик паспортини олиш учун ўз ҳисобидан тўлов ўтказиб берди. Ҳукуматимиз томонидан амалиётга жорий этилган «Аёллар дафтари»нинг имкониятларини тўлиқ амалга оширишда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, мазкур дафтарга киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур бўлган юридик, психологик, тиббий ва бошқа ёрдамларнинг кўрсатилишида муносиб ҳиссаси бор.

 Масалан, туманда ўтказилган учрашувлар чоғида Т. исмли аёл пул топиш учун хорижга ишга кетмоқчи эканлигини, лекин имконият опа олмаётганини айтади. Унинг устига аёлнинг ёш фарзанди бор эди. Шу боисдан уни тумандаги «Кантекст инвест» корхонасига ишга жойлаштирди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Постда» мухбири.