Сафдор Одилжон Қувондиқов 1994 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган. 2017 йилдан буён Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Патрулъ-пост хизмати баталъонида фаолият юритиб келмоқда. У вилоят миқёсида ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирлар, спорт мусобақалари чоғида хавфсизликни, жамоат тартибини таъминлашга муносиб ҳисса қўшяпти.

О. Қувондиқов жорий йилнинг ўтган даври давомида жамоат жойларида содир этилган 7 та жиноятни очишда фаол иштирок этди. Жумладан, Навоий шаҳри ҳудудидаги 8 та савдо дўконида ўғирлик содир этишда гумон қилинган Н.К.га нисбатан қидирув эълон қилинган эди. У навбатдаги ўғирлик жиноятининг режасини тузаётган вақтда жиноий шериклари билан бирга қўлга олинди. Ушбу тадбирда лавҳамиз қаҳрамони жонбозлик кўрсатди.

Одилжон ота-онасининг кенжа ўғли, ширингина қизалоқнинг меҳрибон отаси. Касбдошлари уни ўз вазифасини ҳамиша сидқидилдан, масъулиятни чуқур ҳис қилиб адо этиши учун ҳурмат қилишади. Унинг ҳаётдаги шиори: “Ҳалол хизмат қилган фидойи инсонлар ҳеч қачон кам бўлмайди”.


Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

                                                       Навоий вилояти.