Она Ватанимиз осойишталиги йўлида куну тун масъулият билан хизмат қилиб, унинг тинчлигини кўз қорачиғидек асраб келаётган жонкуяр ҳарбийларимиздан бири катта лейтенант Исмоил Номозовдир. У 1995 йилнинг 5 декабр куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида таваллуд топган. 2019 йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини муваффақиятли тамомлайди. 

Илк хизмат фаолиятини 2019 йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисмда гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий устозлари ёрдамида касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, ўзининг тиришқоқлиги, ҳаракатчанлиги ва уддабуронлиги билан барчага намуна бўлиб келаётган тиниб-тинчимас бу йигит, ўзига берилган топшириқ ва вазифаларни ҳам жонкуярлик билан адо этиб, бошқа сафдошларига ҳам намуна бўлиб келмоқда. 

Шунингдек, шахсий таркибнинг маънавий салоҳиятини оширишда, ёш ҳарбий хизматчиларни она Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам ўзининг фидойилиги билан ҳарбий қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бериб келяпти. 

Шу боисдан, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган катта лейтенант Исмоил Номозовнинг она юртимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб эътироф этилиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.