Сардор Қувватов 1993 йилда Тошкент шаҳар Сергели туманида туғилган. 2012-2016 йилларда ИИВ академияси тингловчиси бўлган.

У илк иш фаолиятини Сергели тумани ИИО Фмбда терговчи лавозимидан бошлаган. 2017 йилнинг декабр ойидан буён Бектемир туман ИИОФМБ 2-сонли Иибда катта терговчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Қаҳрамонимиз хизмат фаолияти давомида ўзини ташаббускор ходим, маъсулиятли терговчи сифатида намоён этиб келмоқда. Ўтган йилда йилнинг энг яхши терговчилари сафидан ўрин эгаллаб, ИИВ томонидан тақдирланган.

Капитан Сардор Қувватов ёш, шижоаткор ходим сифатида ўз ишига маъсулият билан ёндашиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажаради.

Шодиёна ҒУЛОМОВА.

 Тошкент шаҳри