Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси, маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими, психологик таъминлаш гуруҳи бош психологи, катта лейтенант Ҳамиджон Жумабоэв 1990 йилда Гулистон шаҳри туғилган.
Болалигидан интилувчан, масъулиятли этиб тарбияланган Ҳамиджоннинг қалбида етук инсон бўлиш орзуси куртак ота бошлади. Ўрта мактабнинг 9-синфини тугатгач, Фарғона вилоятидаги ҳуқуқшуносликка ихтисослашган лисейга қабул қилинди. 2009 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг ижтимоий фанлар факулътетининг психология йўналишида таҳсил олди.
Олий таълим муассасасини муваффақиятли якунлаган Ҳамиджон Жумабоэв ўзи таҳсил олган Гулистон шаҳридаги 13-мактабда иш бошлади. Унинг ҳаётдаги энг катта орзуларидан бири 2014 йилда амалга ошди. Ўша йили Сирдарё вилоят ИИБ ППХ Жцбнинг махсус отрядига сафдор этиб хизматга қабул қилинди. 2016 — 17-йилларда вилоят Иибга бевосита бўйсунувчи алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассис-психологи сифатида хизмат қилди. Ўз вазифасига бўлган муносабати, меҳнацеварлиги эътиборидан четда қолмади. 2017-18-йилларда Мирзаобод тумани ИИБ кадрлар гуруҳи катта инспектори, 2019 йилдан ҳозирга қадар вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси, маънавий-тарбиявий ишлар ва ижтимоий ҳимоя бўлими психологик таъминлаш гуруҳи бош инспектор-психологи вазифасида хизмат қилиб келмоқда.
У қайси вазифада хизмат қилмасин ўз олдига катта мақсадларни қўядиган, юқори самардорликка эришишга интиладиган кадр сифатида барчада ижобий таассурот қолдиради. Бош инспектор-психолог сифатида ходимларнинг руҳий барқарорлиги, хизмат самардорлигини оширишга катта эътибор қаратади. Ходимларни психологик жиҳатдан таҳлил, тестлардан ўтказиб, руҳий ҳолатини тоифалаб олади. Руҳий чарчоқ ҳолатидаги ходимлар билан алоҳида ишлаб, уларга психологик кўмак кўрсатади. Жумладан, айни пайтда тизимдаги юзга яқин ана шундай ходимлар билан доимий тренинглар ташкил этиб келмоқда. Бу билан чекланиб қолмай, уларнинг оиладаги муносабатларини ҳам ўрганиб, муаммоларни ечишда кўмаклашади. Бу эса айрим ходимларнинг оиласидаги тушунмовчиликларнинг олдини олмоқда.
Ходимларнинг психологик барқарорлигини таъминлашда маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказишга катта аҳамият беради. Фаолияти давомида ходимларнинг оилавий театр, консерт, кутубхоналарга ташрифини ташкиллаштирилиши, улар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилишининг бош ташаббускорларидан биридир. Йил бошидан буён ходимлар ўртасида йигирмадан ортиқ ана шундай тадбир ташкил этилди.
Ҳамиджон ички ишлар органлари тизимига ёш кадрларни тайёрлаш, уларни саралашда ҳушёрлиги, талабчанлиги ва синчковлиги билан катта ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса, Гулистондаги “Темурбеклар мактаби”, ИИВ Сирдарё академик лисейига ўқувчиларни саралашда унинг иштироки фойдали бўлмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
«Постда» мухбири.
Сирдарё вилояти.
