Қаҳрамонимиз 1984 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. 2006 йилдан буён тизимда фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда у ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида баталъони назорат ўтказиш жойларини қўриқлаш взводида хизмат қилаяпти.
Яқинда у аэропорт ишчи-ходими томонидан амалга оширилган ташмачилик жиноятининг олдини олишга муваффақ бўлди. Кичик сержант ўша куни ўз постида – назорат ўтказиш жойида хизматда эди. Аэропорт ҳудудига кираётган ва бу ердан чиқиб кетаётган автомашиналарни текшириб ўтказаётганда ҳар хил турдаги маҳсулотларни олиб чиқиб кетаётган ҳайдовчи хатти-ҳаракати кичик сержантда шубҳа уйғотди. У кўзини олиб қочар, бунинг устига шошарди. Ходим юк ҳужжатлари ва юкларни текшираётганида ҳайдовчи нимага тоқацизлангани ойдинлашди. У ҳужжатларда қайд этилмаган 300 килограмдан ортиқ ҳар хил рангли метални бошқа маҳсулотлар тагида яширинча олиб чиқмоқчи бўлган экан.
Ходимнинг ҳушёрлиги боис бир ҳуқуқбузарлик фош этилди ва аэропорт мулки асраб қолинди.
Фозилжон Мамашарипов,
“Постда” мухбири.
