Саидбурхон Исмонов 1990 йилда Фарғона вилоятининг Қува туманида туғилган. Ички ишлар органлардаги хизмат фаолиятини 2020 йилда бошлаган.
Ҳозирги кунда Қува туманидаги “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи ҳуқуқ-тартибот масканида профилактика инспектори лавозимида хизмат қилмоқда.
Лейтенант Саидбурхон Исмонов жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва содир этилганларини фош этишда ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда.
Шу йилнинг 22 феврал куни фуқаро Э.Эрматов туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 15 февралдан 16 феврал кунига ўтар кечаси номаълум шахс ҳовлисига яширин равишда кириб, қўйхонасидан 3 бош қўйини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Ўғрини топиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётган эди.
Ушбу жиноятни фош этишда лейтенант Саидбурхон Исмонов фаоллик кўрсатди. Ўғирликда гумон қилинаган шахс қўлга олиниб, терговга жалб қилинди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
