Тахминан соат 15:30лар эди. Учтепа тумани ИИОФМБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисмига хабар тушади. Хабар берган фуқаро – 23-мавзе 13-уй 71-хонадонда яшовчи қўшниси, 1949-йилда туғилган Г. Валентина ёлғиз истиқомат қилиши, кун давомида уй атрофида кўринмаганлиги, соғлиғи ёмонлашиб ётиб қолганлиги сабабли хавотир олиб “102” қўнғироқ қилганлигини билдиради.
Воқеа жойига тезда шу манзил атрофида хизмат олиб бораётган туман ИИОФМБ ЖЦБ ППХ 1-отряд ходимлари, сафдорлар Рустам Абдиэв ва Мирфозил Мирсаидов етиб боришади. Г. Валентина яшаётган хонадоннинг қўшимча калити бўлмаганлиги сабабли осойишталик посбонлари 2-қаватга кўтарилиб, хонадоннинг ён ойнасини синдириш йўли билан ичкарига киришга мажбур бўлишган. Бу вақтда Г. Валентина беҳуш ётган эди. Ходимлар дарҳол тез тиббий ёрдам чақириб, аёлга биринчи ёрдам кўрсатишган.
Аёл касалхонага олиб борилган ва у ҳозир шифокорлар назоратида.
Кун қаҳрамонларидан бири – сафдор Абдиэв Рустам Артикбаэвич 1987-йилда Тошкент вилоятида туғилган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2009-йилда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси Банк муассасаларини қўриқлаш бўйича 4-алоҳида милисия баталъонида бошлаган. Ҳозирда Учтепа тумани ИИОФМБ ЖЦБ саф бўлинмалари Патрулъ-пост хизмати отряди 1-отряд сафдор ходими.
Сафдор Мирсаидов Мирфозил Қодир ўғли 1997-йил Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2016-йилда Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2021-йил 22 - июнда Учтепа тумани ИИОФМБ ЖЦБ ППХ 1-отряд ходими сифатида бошлаган ва ҳозирга қадар шу лавозимда хизмат қилиб келмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
