"Биз зўравонликка қаршмиз". Сайхунобод туманидаги мактабларда ўқувчи қизлар билан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари айнан шундай номланди. Унда Сайхунобод тумани ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.Нармуратова, маҳалла раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этмоқда. Учрашувларда ёшларга оила қуриш сирлари, эркак ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, гендер тенглиги масалалари бўйича тушунчалар берилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
