ИИВ Хоразм академик лисейида ўқувчилар ўртасида “Мен халқ посбониман” шиори остида ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди. Лисей ўқувчиларини спорт машғулотларига узлуксиз жалб қилиш, оммавий спорт ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш, уларни соғломлаштириш ва чиниқтиришга, жамоа бўлиб ҳаракат қилишга ўргатиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда ўқувчилар спортнинг тўсинда тортиниш, граната улоқтириш, арқон тортиш, Калашников автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, тўсиқлар оша югуриш турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

   Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, академик лисейнинг 307-гуруҳ жамоаси барча йўналишлар бўйича энг юқори натижани қайд этиб, мусобақа ғолиби деб топилди. Шунингдек, 305-гуруҳ жамоаси 2-, 306-гуруҳ жамоаси эса, 3-ўринга муносиб кўрилди.

  Ғолиб ва совриндорлар ИИВ Хоразм академик лисейи раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  Тадбир сўнггида вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ шахсий таркиби томонидан хизмат автомобиллари, скутер, сигвей ҳамда айрим турдаги махсус техника воситалари намойиш этилди. Юртимиз осойишталигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этувчи мазкур техникалар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 Азамат МАТЁҚУБОВ,

подполковник.