Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари томонидан “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши тасарруфидаги Бухоро шаҳар 2-сонли ҳамда Ромитан тумани ўқув муассасаларига автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензия тантанали равишда топширилди. Тадбир яқунида автомактабни жиҳозлашда жонбозлик кўрсатган бир қатор ташкилотларнинг ишчи ходимларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари берилди.

У.ШУКУРЛАЕВ,

капитан.

Бухоро вилояти.