ИИВ Бухоро академик лицейида вилоят Ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Учрашувда узоқ йиллар давомида ички ишлар органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, ёш авлодга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фахрий устозлар ўзларининг бой амалий тажрибалари ҳақида ходимлар ҳамда лицей ўқувчи ёшларига сўзлаб беришди.
Мазкур учрашувда ИИВ Академияси масъул ходими иштирок этиб, охирги уч йил давомида академияни тугатган ёш ходимлар томонидан содир бўладиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришда эътибор қилиниши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди. Учрашув сўнгида академик лицейда жойлашган, вилоят ички ишлар органларининг шонли тарихи акс этган “Жасорат” тарихий музейи бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Жасурбек ШУКУРЛАЕВ,
