Навоийда спортнинг волейбол тури бўйича 17 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ички ишлар вазири кубоги учун мусобақаларнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган мазкур спорт тадбирига шаҳардаги 10 га яқин маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар жалб этилди. Мусобақа якунига кўра “Меъмор” маҳалла жамоаси ғалаба қозониб, вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиб жамоа аъзолари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
