ИИВ стомотология поликлиникасида “Йилнинг энг яхши тиббий ҳамшираси” кўрик-танловининг мазкур муассаса босқичи бўлиб ўтди.

 Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тизимдаги тиббиёт ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган кўрик танловда бир-биридан зукко, ўз соҳасининг билимдони бўлган ҳамширалар беллашув шартлари бўйича қизғин баҳслашишди.

 Ва ниҳоят якуний балларга кўра, фахрли биринчи ўринни мазкур тиббиёт муассасасининг терапия бўлинмаси катта ҳамшираси Сурайё Раҳмонқулова, иккинчи ўрнинни тор мутахассислар бўлинмаси ҳамшираси Зулфия Файзихонова, учинчи ўринни ортопедия бўлинмаси ҳамшираси Юлдуз Каримова қўлга киритди. 

Тадбир сўнггида ғолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.