Вилоят ИИБ ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Бухоро шаҳар Ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳамкорлигида назорат-рейд тадбирлари олиб борилди. Тадбир озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Назорат-рейд тадбирлари давомида фуқаро Ф.Д. автотранспорт воситасида ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда 720 кг. оғирликдаги товуқ гўшти маҳсулотларини ҳеч қандай бирламчи ҳужжатларсиз сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди. Ушбу қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва судга тақдим этилди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
