ИИВ Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базаси махсус ўқув курси тингловчилари билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, Ўзмтдп шаҳар кенгаши ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси И.Ҳошимжонова, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари Л.Анорқулов ва М.Эгамқулова, Ўзмтдп шаҳар кенгаши мутахассиси Г.Маматқулова иштирок этди. Тадбирда инсон қадри ва мамлакатимизда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар борасидаги фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида шоир Луқмон Мусулмоннинг ватанни мадҳ этувчи шеърлари иштирокчиларга ўзгача кайфият улашди.
Ўз мухбиримиз.
