ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан шахсий таркиб иштирокида психологик-тренинг ташкил этилди.
Унга кўра, муассасада хизмат қилаётган ҳар бир ходим билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, руҳий ҳолати ўрганилди, шунингдек, уларнинг психологик портретлари шакллантирилди. Шу билан бирга, осойишталик посбонларида стресс, депрессия ҳамда бошқа шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан холос бўлиш бўйича ўқув машғулотлари, семинар тренинглар ўтказиб борилиши йўлга қўйилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ҳам ходимларнинг хизмат самарадорлигини янада оширишдан иборатдир.
Муродулла РАЖАБОВ,
маёр.
