Бир неча кун давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларининг касбий тайёргарлик гуруҳи ходимларнинг билим савиясини ва касбий маҳоратини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилди.
Унда ходимларга шахсий таркиб билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказиш тартиби, махсус воситалар ҳамда жанговар ўқотар қуролларни қўллаш, уларнинг асосий қисм ва механизмларининг тузилиши, жанговар хусусиятлари, қуролни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш тартиби Департаментнинг касбий тайёргарлик бўлими малакали мутахассислари томонидан ўргатилди. Шунингдек, машғулотлар давомида ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид фармон ва қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқларининг мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ходимлар ўқув машғулотлари давомида олган билимларини ўз хизмат жойларидаги фаолияти давомида тадбиқ эцалар, бу шахсий таркибнинг касбий, хизмат ва жанговар тайёргарлигини янада оширишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.
Зойир ЙЎЛДОШОВ,
лейтенант.
