Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти ҳудудида ҳам пиёдалар учун светофорлар ўрнатиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу савобли ва хайрли ишларни юқори сифат билан бажариб келаётган барча ходимларга, хусусан, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҲХ ЙҲХБ эксплуатасия-монтаж бўлими ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Халқимиз фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилиб чарчашмасин!

Жаҳонгир Раимжонов. 

Сирдарё вилояти.