Ромитан туманининг 3-секторига қарашли “Миришкор” маҳалласида жойлашган 6-умумтаълим мактабида “Мактаб–ота-она–маҳалла” ҳамкорлиги асосида ота-оналар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Республика ишчи гуруҳи вакили, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ж.Расулов, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари, нуронийлар, ўқитувчилар ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди.

Тадбирда асосан мактабда ўқувчилар давомати, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, кийиниш маданияти, бъош вақтларини мазмунли ташкил этиш, фан тўгаракларига жалб этиш, ижтимоий тармоқлар, интернетдан унумли фойдаланиш, ёшларни турли зарарли оқимларга аралашиб қолишларининг олдини олиш, телефондан фойдаланиш тартибига риоя этиш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг бурчи каби масалаларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзда ўтган учрашувда бир гуруҳ намунали ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.