Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ Жцбда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши ҳамкорликда курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари ходимлари иштирок этди. 

Йиғилишни вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ бошлиғи, полковник С.Раҳимов очиб, экология соҳасидаги қонунбузарликларнинг барвақт олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги тарғибот тадбирлари самарадорлигини янада ошириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 Худойберган ЖАББОРОВ,

 ўз мухбиримиз.

 Хоразм вилояти.