ИИВ Қашқадарё академик лисейида Қашқадарё вилоятидаги Президент мактаби директори Сардор Содиқов томонидан “Ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш ва хорижий тилларни самарали ўргатиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 

Машғулот жараёнида ўқитувчилар олдида турган асосий талаблар, интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш борасида сўз борди. Шунингдек, ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқиши ошиб бораётгани, бу ўз навбатида, чет тили ўқитувчилари зиммасига алоҳида масъулият юклаши, дарсларни ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ирода МУРОДОВА,

ИИВ Қашқадарё академик лисейи ўқитувчиси.