Хоразм вилояти ҳокимлигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорти ҳодисаларининг барвақт олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда кун тартибидаги мавзуга оид амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда қилиниши лозим бўлган вазифалар сарҳисоб қилинди. Тадбирда ҳар бир раҳбар ўз корхона ва ташкилотидаги ҳайдовчиларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига қатъий риоя этишлари юзасидан тушунтиришлар бериб боришлари уқтириб ўтилди. Йиғилишда автомобилъ йўллари ҳамда йўл иншоотларининг меъёрий талабларга жавоб бериши, аниқланган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Тадбирда иштирокчиларга вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорти ҳодисалари тафсилотлари тасвирга туширилган видеоролик намойиш этилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.