Куни кеча ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисмда жорий йил давомида жанговар хизмат, тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган қўшинлар қўмондонининг ўринбосари, полковник Даврон Ашуров ҳам бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз кўрсатмаларини бериб, хизматда юқори натижаларга эришган ҳарбийларни эса, муносиб тарзда рағбатлантирди. Шунингдек, у келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар бўйича ҳам таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

Бундан ташқари, она Ватанимиз осойишталик посбонларининг ижтимоий ҳимояси, жанговар хизматни ўташ жойлари ҳамда аскарларга яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан ҳам яқиндан танишди.

Азамат ХОЛМАТОВ,

ҳарбий қисм командирининг маданият ва маърифат

 ишлари бўйича маслаҳатчиси.