ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва Самарқанд шахридаги 23-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари билан биргаликда “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари томонидан байроқ ҳақидаги шеърлар ва ватанпарварлик куй-қўшиқлари ижро этилди.
Адиз Нарзиев,
Ҳарбий қисм командирининг
тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,
подполковник.
